Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Республикаси Жўғорку Кенеши Тўроғаси Д.Жумабековнинг ташрифи тўғрисида
2017-12-20 | Сиёсат
2017 йил 20 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Жўғорку Кенеши Тўроғаси Д.Жумабеков расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ташриф доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган. Юқори мартабали меҳмон, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ҳам бўлади.
Учрашувлар ва музокаралар давомида томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга доир муҳим масалаларни, парламентлараро алоқаларни, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Ташриф дастурида Самарқанд шаҳрининг маданий-тарихий, диққатга сазовор жойларини бориб кўриш, Мустақиллик майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбар қўйиш, “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” экспозияси ҳамда “Ҳазрати Имом” мажмуаси билан танишиш назарда тутилган.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қирғиз Республикаси Жўғорку Кенеши ўртасида икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган Амалий тадбирлар режасини (“Йўл харитаси”ни) имзолаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати