Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш: Грузия тажрибаси

2017-12-17 | Жамият

Адлия вазирлигининг ишчи гуруҳи аьзолари Тбилиси шаҳрида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими ходимлари билан учрашди.

Маълумки, 2011 йилда Грузия Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш ягона маркази “Адлия уйи” (“Дом юстиции”) ташкил этилган бўлиб, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тажрибаси бўйича бошқа давлатлар орасида Грузия етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Грузияда Адлия вазирлиги ҳузурида жами 12 та “Адлия уй”и ва туманларда 45 та ижтимоий марказ ташкил этилган бўлиб, уларнинг асосий хусусияти бир жойнинг ўзида бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.

Улар “ягона дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига ҳамда фуқароларга 400 га яқин давлат хизматларини кўрсатади. Масалан, фуқаролик паспортини, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқалар.

 Томонларга ўрганилган тажрибанинг ижобий томонларини миллий қонунчилигимизда акс эттириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатишни янги босқичга кўтариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться