Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида фуқаролар билан қабул ўтказилди

2017-12-17 | Жамият

2017 йилнинг 16 декабрь куни Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Джураев Тошкент шаҳрида фуқаролар билан учрашди.

Мазкур тадбир Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида ташкил этилиб, унда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг мутасадди ходимлари, шунингдек, Олмазор, Шайҳонтоҳур ва Юнусобод туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари ва фуқаролар иштирок этдилар.  

Қабул давомида 12 нафар фуқаро ўзларини қийнаётган муаммо билан мурожаат қилишди. Барча мурожаатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ҳарбий хизматга қабул қилиш юзасидан 6 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.

Фуқароларни қабул қилиш тадбирлари давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться