Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди
2017-12-14 | Сиёсат
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековнинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.
Президент Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида имзоланган Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум бу соҳадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Сооранбай Жээнбеков жорий йил мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар тарихида туб бурилиш даври бўлгани, алоқаларнинг бугунги даражасини сақлаб қолиш ва изчил давом эттириш муҳимлигини қайд этди.
Тобора ривожланиб бораётган ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро ташрифлар ўтказиш, қонунчиликдаги янгиликлардан бир-бирини хабардор қилиб бориш юзасидан фикр алмашилди.
21 декабрда Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан ҳам учрашув ўтказди.
Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА