Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувига оид
2017-12-13 | Сиёсат
2017 йилнинг 12 декабрь куни мамлакатимизга Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеэнбековнинг расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг тўрт кунлик учрашуви якунланди.
Учрашув доирасида 2017 йилнинг 5 сентябрдаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага кирмаган Ўзбекистон-Қирғизистон чегара участкаларини тавсифлаш бўйича ишлар давом этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги