Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Словакия Элчиси билан учрашув
2017-12-12 | Сиёсат
2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Словакия Элчиси Павол Иванни қабул қилди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Элчининг 2013-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги самарали фаолияти натижасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланганлиги ва мустаҳкамланганлиги қайд этилди.
Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссияси учун яратилган қулай шароит ва қўллов учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги