Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари учрашувига оид

2017-12-11 | Сиёсат

2017 йилнинг 7 8-декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) иштирокчи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 24 мажлисида иштирок этди.

Австрия Республикасининг ЕХҲТга раислиги доирасида Вена шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда аъзо мамлакатлар ва ҳамкор давлатларнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий хавфсизлик, ташкилотнинг янги таҳдидлар ва хатарларга қарши курашдаги салоҳиятини мустаҳкамлаш, хусусан ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазирлар Италиянинг 2018 йилда ЕХҲТга бўлажак раислиги юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрига ташрифи давомида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи котиби Юрий Федотов билан учрашди ва музокаралар олиб борди. Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон билан БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида 2018 2019-йилларда ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдорликлари бўйича қўшма баёнотни имзоладилар.

Шунингдек, ТИВ делегацияси ЕХҲТ Бош котиби Томас Гремингер билан музокаралар ўтказди. Музокаралар давомида 2018 2019-йилларда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режасини ҳаётга тадбиқ этишни кўзда тутувчи икки томонлама ҳужжат имзоланди.

ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши доирасида Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир, Эстония ташқи ишлар вазири Свен Миксер, Руминия давлат котиби, ташқи ишлар вазири ўринбосари Жорж Сиамба билан учрашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться