Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Зилол маҳалласида бешта 7 қаватли янги уй фойдаланишга топширилди

2017-12-07 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллик байрами арафасида Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида бешта 7 қаватли янги уй фойдаланишга топширилди. 

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2017-2020 йилларда вилоятда 2 минг 145 хонадонга мўлжалланган 50 кўп қаватли уй қурилиши белгиланган. Дастур асосида 2017 йилда 210 оилага мўлжалланган бешта уй қуриб битказилди. 

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Президентимиз ташаббуси билан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида одамларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш, дуч келаётган муаммоларини ҳал этиш, айниқса, уй-жойга эҳтиёжманд аҳолига имтиёзли равишда уйлар учун бошланғич бадал пулини тўлаб бериш жорий қилингани юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бу ғамхўрлик одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. 

Уйлар билан бир вақтда ташқи муҳандислик тизимлари – алоқа, газ, электр, канализация ва ичимлик суви тармоқлари тўлиқ битказилди. Канализация ва ичимлик суви тармоқлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Уй-жойларни беришда ёш оилалар алоҳида эътиборга олинди. 

– Давлатимиз биз, ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топишимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганидан беҳад миннатдормиз, – дейди янги уй соҳибларидан бири Ғанишер Усмонов. – Ёш оилаларга кўрсатилаётган эътибор туфайли барча қулайликка эга 2 хонали уйга эга бўлдик. Биз бу ғамхўрликни Ватанимизга, халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш билан оқлаймиз. 

Вилоятда 2018 йилда 650 хонадонли ўнта уй қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда бу уйларда қурилиш ишлари давом этмоқда. 

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Солиев сўзга чиқди. 

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться