Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оилавий поликлиниканинг реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди

2017-12-07 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиниканинг реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд шаҳри аҳолисининг кўпайиб бораётгани ҳамда замонавий тиббий хизматга эҳтиёж юқори эканини ҳисобга олиб, янги тиббий муассасалар ташкил этиш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб берган эди. Ушбу вазифалар асосида шаҳардаги 2-оилавий поликлиника биноси ҳам 5,5 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилинди.

– 480 қатновга мўлжалланган муассасамиз шаҳардаги 37 маҳалланинг 77 мингдан ортиқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади, – дейди оилавий поликлиника бош шифокори М.Турдиева. – 50 нафар юқори малакали мутахассислар муассасада фаолият олиб бормоқда. Президентимизнинг алоҳида эътибори натижасида эндиликда бу ерда халқимизга сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгайди.

Поликлиника биносининг очилиш маросимида тиббиёт соҳаси фахрийлари, маҳаллалар фаоллари сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган юксак эътибор учун миннатдорлик билдирди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев сўзга чиқди. 
 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться