Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтидорли ёшларга юксак мукофотлар топширилди

2017-12-07 | Жамият

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшларга юксак давлат мукофотлари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ёшлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён қилишлари, юксак илми, фидойилиги билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари учун барча шароит мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Ёшлар – келажак бунёдкори. Бугунги Ўзбекистон ёшлари халқимизнинг бой маънавий-маърифий меросини, зукколиги, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби эзгу анъаналарини ўзида мужассам этган ҳолда, жамиятимизда муносиб ўрин эгалламоқда. Бу жиҳатлар ёшларимизнинг изланувчанлиги, билим эгаллашга бўлган иштиёқи, яратувчанлик хислати, ислоҳотларимизга дахлдорлик туйғуси мустаҳкамлигида намоён бўлади. Шу боис юртимиз ёшларига яратилган шароитлар, кенг кўламли имкониятларга, пировардида, улар эришаётган муваффақиятларга кўпчилик, хусусан, дунё ёшлари ҳавас билан қарамоқда. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Мамлакатимизда 30 июнь – Ёшлар куни, деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти иш бошлади. Ёшлар уйлари барпо этилмоқда. Турли соҳа ва тармоқларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган йигитларни тақдирлаш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди, “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилмоқда.

Бу йил Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 37 нафар ёш авлод вакили давлатимизнинг “Дўстлик” ордени ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши қарори билан 40 нафар йигит-қиз “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонига муносиб кўрилди. 

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида юксак мукофотлар тантанали топширилди. 

– Бу мукофот бизни янги марралар сари чорлайди, – дейди Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси раҳбари, “Шуҳрат” медали совриндори Исломбек Авезов. – Юртимизда ёшлар манфаати юксак қадрланади, барча имкониятларга эгамиз. Мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш бизнинг вазифамиздир. Ҳозир 10 нафар тенгдошимни иш билан таъминлаганман. Ёшларга касб ўргатиш марказини ташкил қилдик. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириб, 30 янги иш ўрни ташкил қилишни режалаштирганмиз. 

Давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган ёшларимиз сафи йил сайин кенгайиб бормоқда. Зеро, ёш чоғим – олтин чоғим, дейди донишманд халқимиз. Бу фаслнинг беқиёс имкониятларидан унумли фойдаланиш, билим эгаллаб, Ватанимизга хизмат қилиш янада шарафлидир. 

Тантанали тадбирда юксак мукофот олган ёшлар дил изҳорларини билдирди. 

 

Улуғбек Асроров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться