Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йўл-транспорт ҳодисалари сони 17 тага камайди

2017-12-07 | Жамият

Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан қиш мавсумида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Президентимизнинг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. 

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида туманда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтириш мақсадида тарғибот-тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш, хизмат вақтида муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишига эътибор кучайтирилмоқда. 

Таҳлилларга кўра, туман ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларидан бир кеча-кундузда 25-30 минг транспорт воситаси ҳаракатланади. Бу йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Туман ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва турли қоидабузарликларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

– Ҳафтанинг ҳар пайшанбаси профилактика куни, ҳар шанбаси эса йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш куни, деб эълон қилиниб, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан биргаликда қўшма рейдлар мунтазам ўтказилмоқда, – дейди Оқолтин тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, лейтенант Қ.Шодмонқулов. – Йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”, “Диққат: пиёда” каби махсус тадбирларни ҳам мунтазам йўлга қўйдик. Бу ишлар натижасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 тага камайди. 

Жорий йилнинг ўтган 11 ойида тумандаги 112 таълим муассасаси, корхона-ташкилотлар, автохўжалик ва маҳаллаларда 97 марта учрашув ташкил этилиб, йўл ҳаракати қоидалари, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида атрофлича тушунчалар берилди. 

Шу даврда Оқолтин тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан 870 йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган. Шундан 272 таси қўпол равишда қоида бузиш ҳолатларидир. 

Айни пайтда қиш мавсумида ходимлар ҳушёрлигини янада ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун барча зарур чора-тадбир кўрилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда. Масалан, туман ҳудудида 65 турли йўл белгилари ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келган 18 йўл белгиси янгисига алмаштирилди. Ички йўлларнинг 1 минг 155 километри жорий таъмирланиб, тупроқ йўлларга шағал ётқизилди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди идораларга 3 тақдимнома киритилди. 

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши, айниқса, узоқ масофага қатновчи, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автомобиллар ҳаракатини назорат қилиш бўйича кучайтирилган тартибда рейдлар ташкил этилмоқда. 

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться