Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев: Халқ қабулхонлари негизида, Президент ҳузурида алоҳида тузилма ташкил этмоқчимиз
2017-12-07 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган принцип ҳар бир поғонадаги раҳбар фаолиятида асосий қоидага айланиши керак", деб таъкидлади.
Мунтазам равишда жойларга чиқиб, одамларнинг эҳтиёжлари, муаммолари билан яшаш ва уларнинг ечимини топиш вазифаси мансабдорлар томонидан хўжакўрсинга эмас, балки амалда таъминланиши шарт.
Шу муносабат билан бу йил ташкил этилган Халқ қабулхоналари одамларимизнинг кўплаб муаммоларини ечишда амалий ёрдам берадиган яхлит тизимга айланди. Бир йилда 1,5 миллионга яқин мурожаат кўриб чиқилди.
"Шу билан бирга, фуқароларимизнинг оғирини енгил қилиш, кундалик муаммоларини ўз вақтида ва самарали ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхонлари негизида, Президент ҳузурида алоҳида тузилма ташкил этмоқчимиз.
Бу тузилмага Тезкор давлат хизматлари агентлиги деб ном берсак, айни муддао бўларди. Чунки, у тезкор равишда, марказлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатадиган идора бўлади", деди Шавкат Мирзиёев.
Манба: ЎзА