Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Кураш буйича XI жаҳон чемпионати бошланди
2017-12-01 | Спорт
Туркиянинг Истанбул шаҳрида катталар ўртасидаги кураш бўйича XI жаҳон чемпионатига старт берилди. 4 декабрьга қадар давом этадиган мазкур нуфузли турнирда Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъасидан 50 нафарга яқин полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Бугун мусобақа олдидан «Пуллман Cонвентион Cэнтер Истанбул» меҳмонхонасида Туркия ва хориж давлатларининг оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унида Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Хайдар Фармон (Қувайт), Бахчелеевлер муниципалитети Мери ва Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раиси ҳамда Туркия Кураш Федерацияси президенти Юсуф Йилдиримлар иштирок этди. Улар ушбу турнир ҳақидаги ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ҳамда иштирокчилар саволларига атрофлича жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионат Халқаро Кураш Ассоциацияси ташаббуси билан Туркия кураш федерацияси ва Истамбулнинг Бахчелеевлер муниципалитети томонидан ташкил этилган. Унда эркак ва аёллар 15 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги