Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФИДE президенти юртимизда шахмат ривожига юқори баҳо берди

2017-12-01 | Спорт

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Кирсан Илюмжинов мамлакатимизга келди.

Меҳмон даставвал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси музейига ташриф буюриб, мустақиллик йилларида ўзбек спортчилари эришган ютуқлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг ФИДE раҳбари Миллий Олимпия қўмитасининг янги биносига бориб, бу ерда яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

Ўз навбатида, нуфузли меҳмон Миллий Олимпия ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмиталари мутасаддилари учрашди. Суҳбат давомида Кирсан Илюмжинов ўзбекистонлик спортчилар халқаро майдонда бежиз юқори натижалар кўрсатмаётгани ҳақида айтиб, бунинг замирида катта меҳнат ҳамда давлат томонидан спортчилар учун яратилган зарур шарт-шароит мавжудлигига алоҳида урғу берди. Мамлакатимиз шахматчиларининг халқаро майдондаги обрўси эса кун сайин ўсиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув якунида Кирсан Илюмжинов самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, ФИДE президенти пойтахтимизда бошланган болалар шахмат фестивальининг очилишида қатнашиб, «ақл гимнастикаси»нинг навқирон вакиллари билан мулоқотда бўлди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться