Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“EXPORestaurants & Cafe–2017”–ресторан ва кафе бизнесини юритиш лойиҳалари намойиши

2017-12-01 | Иқтисодиёт

“Ўзэкспомарказ”да “EXPORestaurants & Cafe – 2017” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазмада миллий ва хорижий компаниялар, ошпазлик уюшмалари, шунингдек, соҳага оид корхоналар вакиллари, мутахассис ва экспертлар иштирок этмоқда.

Тадбир меҳмонхона хўжалиги ва ресторан бизнеси, профессионал кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ва бу борада тўпланган халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида ташкил этилгани билан муҳим аҳамиятга эга.
 
Мамлакатимиз сайёҳлик саноати юқори салоҳиятга эга. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътибори натижасида ушбу соҳа иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бирига айлантирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ соҳа ривожи, хусусан, меҳмонхона, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратилмоқда.
 
Ресторан бизнеси сайёҳликнинг энг кўп даромад келтирадиган тармоқларидан. Юртимизда ресторан ходимларининг малакасини ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш техникасини такомиллаштириш ва бу борадаги халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилаётир. Пойтахтимизда ташкил этилган навбатдаги “EXPORestaurants & Cafe – 2017” кўргазмаси ҳам ана шундай лойиҳалардан биридир.
 
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган кўргазмада мамлакатимиз ва дунёнинг ўндан зиёд давлатларида фаолият юритаётган профессионал ресторан ускуналари импортчилари, дизайнерлар, қурилиш ва ёритиш асбоблари етказиб берувчи компания вакиллари қатнашмоқда.
 
Кўргазмада бозор учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилари, овқатланиш жойлари, боғ меъморчилиги (ландшафт) ва кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳалаштирувчи фирмалар, мебель фабрикалари, турли агентликлар, бизнесни автоматлаштириш бўйича хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар каби бўлимларда ресторан ва кафе соҳасининг барча замонавий йўналишлари қамраб олинган.
 
Тадбир доирасида малакали мутахассислар томонидан семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ўтказилмоқда. Ресторан бизнесида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, бизнесни бошқариш масалалари, бўш иш ўринлари ярмаркаси каби қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш имконини беради.

 

Улуғбек Шоназаров, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться