Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коллеж боксчилари жорий йил 82 медаль жамғарди

2017-11-30 | Спорт

Наманган олимпия захиралари коллежида нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир иқтидорли спортчилар тарбияланади.

Бу ерда, айниқса, бокс спорт турига қизиқувчи ёшлар сафи тобора кенгаймоқда.

– Жорий йилда бокс бўйича ўтказилган юртимиз ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда коллежимиз ёшлари 45 олтин, 24 кумуш, 13 бронза, жами 82 медални қўлга киритди, – дейди мураббий Тўлашбой Дониёров. – Шунингдек, икки нафар тарбияланувчимиз имтиёзли равишда олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинди. Айни пайтда 2018 йилда Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиш учун номзод спортчилар билан индивидуал машғулотлар олиб борилмоқда.
 

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться