Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корхонанинг экспорт салоҳияти юксалмоқда

2017-11-29 | Иқтисодиёт

Наманган шаҳридаги “Наманган момиқ сочиқлари” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган турли ўлчамдаги сочиқлар, катталар ва болалар учун халат ва чойшаблар юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

2009 йилда иш бошлаган корхона нафақат вилоят, балки мамлакатимиздаги етакчи экспортчи корхоналардан бирига айланди. 2014 йилда 996 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 5 миллион 800 минг долларни ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи ярмида 3 миллион доллардан зиёд маҳсулот ташқи бозорда сотилди. 

– Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, айниқса, енгил саноатни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилаётгани корхонамиз ривожида муҳим омил бўлмоқда, – дейди “Наманган момиқ сочиқлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғ.Бобохонов. – Жумладан, бизнес лойиҳамизни амалга оширишда дастлаб имтиёзли банк кредити таянч бўлган бўлса, сўнгра экспортчи корхоналар учун жорий қилинган солиқ имтиёзларидан унумли фойдаланиб келмоқдамиз. Ташқи бозорга чиқарадиган маҳсулотимиз нафақат корхонамиз манфаатига, балки “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” деган ёрлиқни муносиб тутиб, чет элларда юртимиз обрў-эътиборини янада юксалтиришга ҳам хизмат қилиши керак. Ана шу эзгу мақсад йўлида 2014 йилда 2 миллион 800 минг доллар миқдоридаги банк кредитини ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳасига йўналтирдик. Модернизация натижасида қўшимча янги иш ўринлари яратилди. 2014 йилда корхонамизда 62 киши ишлаган бўлса, айни пайтда улар сони 280 нафарга етди. Ишчиларнинг 100 га яқини касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир. 

Бугунги тараққиёт суръати тадбиркордан узоқни кўра билиш, тобора кучайиб бораётган рақобатга муносиб бизнес лойиҳалар устида изланишни тақозо этмоқда. Шуни ҳисобга олган тадбиркор Ғ.Бобохонов ишнинг бошидаёқ мақсадни катта олиб, саъй-ҳаракатларни ҳам шунга яраша қилди. Жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф, бевосита шу йўналишдаги ривожланган корхоналар тажрибасини ўрганди, шундан сўнггина ўз стратегиясини белгилади. Туркия ва Европа давлатларининг энг замонавий техника ва технологиялари асосида маҳаллий хомашё – юз фоиз пахтадан момиқ сочиқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонанинг сифат ва ташқи кўринишда хорижникидан асло қолишмайдиган маҳсулотлари тез орада халқаро бозордан муносиб ўрин эгаллади. 

Ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар маҳсулот тури, сифати ва ҳажмининг ортишида муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирда бу ерда “ART SOFT TEX” ёрлиғи билан турли бичим ва рангдаги момиқ сочиқлар, катталар ва болаларга мўлжалланган халат ҳамда чойшаб каби 350 дан ортиқ турдаги импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрланмоқда. Маҳсулотнинг 90 фоизи Россия ва бир қатор Европа давлатларига экспорт қилинаётир. 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться