Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди
2017-11-29 | Спорт
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда мамлакатимиз анъанавий каратэ-до федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 100 га яқин спортчи ката ва кумите йўналишларида ғолиблик учун курашмоқда.
Шунингдек, мамлакат кубоги доирасида Жаҳон анъанавий каратэ-до федерацияси вице-президенти Радослав Януш каратэчиларимизга ўқув-амалий семинар ва маҳорат сабоқлари ўтди.
– Мазкур семинар ва маҳорат сабоқлари спортчиларимизнинг тажриба ва маҳоратини янада ошириш, мазкур спорт турида кузатилаётган янгиликлар, қоидаларга киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот олиш имконини бермоқда, – дейди Ўзбекистон анъанавий каратэ-до федерацияси бош котиби Б.Пўлатов. – Ишонамизки, каратэчиларимизнинг олган билим ва кўникмалари нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этишларида қўл келади.
Семинарда мураббий ва спортчиларга, ката ва кумитедаги янги усуллар, халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ҳамда янги қонун-қоидалар ҳақида маълумотлар берилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА