Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Конституция ва ёшлар

2017-11-28 | Жамият

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий пойдевори» мавзуидаги давра суҳбати ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳуқуқшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда Конституциямизда жамиятимизнинг барча қатламлари қаторида ёшларнинг ҳам сиёсий, шахсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, уларнинг таълим-тарбия олиши, ўз иқтидорини намоён қилиши, саломатлигини мустаҳкамлаши белгилаб қўйилгани таъкидланди. Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан бирга уларда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. 

– Партиямиз ўз дастурида ёшларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида кўмаклашишни асосий мақсад ва вазифалардан бири сифатида белгилаб олган, – дейди Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши бўлим бошлиғи Нилуфар Йўлдошева. – Зеро, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлида ёшларнинг ўрни бўлакча. Шу сабаб сиёсий-иқтисодий, маданий-маърифий ва бошқа барча жабҳалардаги ислоҳотларда, ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшларнинг иштироки ва дахлдорлигини янада кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. 

Тадбирда мазкур вазифаларга оид чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга татбиқ қилиш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться