Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вена таклиф этади

2017-11-28 | Маданият

Ўзбекистон давлат консерваториясида "Континент ФА" форум-фестивали доирасида ўтказилган концерт шундай номланди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга профессор-ўқитувчилар, талабалар, ўқувчилар ва санъат ихлосмандлари таклиф этилди. 

Мамлакатимизда санъат соҳасини ривожлантириш, ижодкорлар, хусусан, ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Айниқса, бу каби ишларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир. 

«Континент ФА» форум-фестивали Ўзбекистонда фортепиано санъатини ривожлантириш мақсадида 2017-2019 йиллар учун мўлжалланган кенг қамровли мусиқий лойиҳа ҳисобланади. Мамлакатимизда илк бор татбиқ этилаётган мазкур лойиҳа фортепиано ансамбли ижросидаги ўзбек ва хорижий мусиқаларни тарғиб этиш ҳамда дуэт ижрочилиги анъаналарини давом эттиришга қаратилган. Шу билан бирга, ансамбль ижрочилигини фортепиано санъатининг муҳим йўналиши сифатида фаоллаштириш ушбу форум-фестивалнинг ўзига хос жиҳатидир. 

– Фестиваль доирасида турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган, – дейди лойиҳа раҳбари, профессор Адиба Шарипова. – Концертлар, фортепиано дуэтлари ижрочилари танлови, илмий-амалий анжуман, маҳорат дарслари, семинарлар ва ижодий учрашувлар шулар жумласидандир. Тадбирда профессионал тайёргарликдан ўтган барча тоифадаги ижрочилар, хусусан, мусиқа мактаблари ўқувчилари, консерватория ўқитувчилари, талабалари ҳамда фортепиано санъатининг моҳир усталари қатнашади. Бугунги концерт рамзий маънода "Вена таклиф этади" деб номланди. Унда жаҳоннинг машҳур композиторлари асарлари ижро этилди. 

Концертда А.Шарипова, М.Қосимова, Р.Полвонов, Т.Мякушко, Э.Дергачева, Ж.Муродбекова, Л.Вашурина, А.Юртанидзе, У.Маҳмудов каби фортепиано ижрочиларининг чиқишлари мухлису мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться