Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"HYUNDAI” русумли 14 замонавий реанимобиль аҳоли хизматига топширилди

2017-11-27 | Жамият

Андижон вилояти туман ва шаҳарларидаги шошилинч тиббий ёрдам муассасаларига "HYUNDAI” русумли 14 замонавий реанимобиль топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Президентимизнинг жорий йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

– Давлатимиз томонидан тиббиёт соҳасига кўрсатилаётган бундай эътибордан беҳад мамнунмиз, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалининг тез тиббий ёрдам бўлими мудири Х.Мамадалиев. – Топширилган замонавий автомобиллар аҳолига шошилинч тиббий ёрдамни тез ва сифатли амалга ошириш, кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини янада оширишда муҳим ўрин тутади. 

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди. 

 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться