Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Киночилар учун янги "Дамас"лар

2017-11-27 | Жамият

"Ўзбеккино" Миллий агентлигида мазкур ташкилотнинг ҳудудий бўлимларига "Дамас" русумли автомашиналарни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров ва бошқалар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ижтимоий, маънавий-маърифий, санъат ва маданият равнақида янги истиқболларни очаётганини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари томонидан миллий кинематографияни ривожлантириш борасида бошланган эзгу ташаббуслар "Ўзбеккино" Миллий агентлиги фаолиятини такомиллаштириш, миллий кино маҳсулотлари ҳажмини янада кенгайтириш, жаҳон талабларига жавоб берувчи кинозалларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш, замонавий кинотеатрлар тармоғини яратиш борасидаги амалий ишлар кўламининг ортишига имкон беради. 

Бу борадаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кинофильмларнинг ғоявий-бадиий савияси, мазмун-моҳияти ҳамда мутахассисларнинг профессионал даражасини ошириш мақсадида кино фидойиларидан иборат Бадиий кенгашнинг янги таркиби шакллантирилди. 

"Қорақалпоқкино" агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари учун биттадан "Дамас" русумли автомашиналар ажратилди. Шунингдек, ҳудудий бўлимларда қўшимча штат бирликлари ташкил этилмоқда. Фильмларнинг кино прокатига оид концепция ишлаб чиқилмоқда. 

Тадбирда "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг ҳудудий бўлимларига "Дамас" автомашиналари топширилди.

 

Назокат Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться