Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россияда ўтказилган халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашди
2017-11-27 | Спорт
Белоярский шаҳрида ташкил этилган турнирда боксчиларимиз 1 олтин ва 3 кумуш медални қўлга киритди.
Турнирда мезбон боксчилардан ташқари Ўзбекистон, Хитой, Мўғулистон, Польша, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Молдавиядан 150 га яқин спортчи 10 вазн тоифасида ўзаро куч синашди.
Мусобақада тажрибали боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ўзини 52 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда синаб кўрди. У озарбайжонлик Қосқар Сафарли, россиялик Артур Ложников ва Артур Жаевни енгиб, олтин медални қўлга киритди.
Ўз вазн тоифасида Исроил Мадримов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсунов иккинчи ўринни эгаллади.
Каменск-Уральский шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги анъанавий халқаро турнирда қатнашган Самандар Холмуродов, Абдумалик Хaлаков, Ҳалимбек Утегенов, Жаҳонгир Раҳмонов, Мангуберди Абдурасулов, Жамшид Маҳамадалиев барча рақибларини енгиб, терма жамоамизга олтин медални келтирди. Садир Камолмирзаев ва Алимардон Абдужабборов кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, ўсмирлар ўртасида Отабек Аҳадов ва Комилжон Юсупов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Манба: ЎзА