Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспортбоп ип-калава ишлаб чиқарилмоқда

2017-11-27 | Иқтисодиёт

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Мўмин текстиль» масъулияти чекланган жамиятида юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Умумий қиймати 5,6 млн. долларни ташкил этган лойиҳа доирасида, 2,9 гектар майдонда бунёд этилган мазкур корхонада йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариб, маҳсулотлар тўлиқ экспортга йўналтирилиши белгиланган.

Дунёдаги энг нуфузли Германиянинг «Rieter» компанияси замонавий технологик ускуналари ва дастгоҳлари билан жиҳозланган мазкур корхонада маҳаллий хомашёни сифатли қайта ишлаш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қувонарлиси, мазкур корхона мамлакатимиз саноати ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш билан биргаликда, аҳолининг бандлигини ҳам таъминламоқда. Бу корхонада меҳнат қилаётган 120 та ишчи-ходимнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться