Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Эразмус плюс” халқаро таълим дастурининг ахборот куни бўлиб ўтди

2017-11-27 | Жамият

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2014-2020 йилларга мўлжалланган “Эразмус плюс” халқаро таълим дастурининг ахборот куни бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Европа Иттифоқи делегацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз олий ўқув юртлари, вазирлик ва идоралари вакиллари, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Э.Стипрайс ва бошқалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг халқаро алоқалари географияси тобора кенгайиб, илғор тажриба алмашиш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш каби йўналишларда тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. 

2014-2020 йилларга мўлжалланган “Эразмус плюс” халқаро таълим дастури доирасида ҳам олий ўқув юртлари ўртасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётир. “Эразмус плюс” Европа Иттифоқининг таълим, касб-ҳунар таълими ва спорт соҳасидаги дастури бўлиб, у турли мамлакатлар талабаларига Европа олий таълим муассасаларида таълим олиш, университетлар ўқитувчиларига ўз малакасини оширишга кўмаклашади. 

– “Эразмус плюс” 2018 йил учун мамлакатимиз олий таълим муассасаларига «Capacity Building in Higher Education», «Credit Mobility», «Erasmus Mundus Joint Master Degrees», «Jean Monnet», «Erasmus + for Youth» каби танлов йўналишларини таклиф этмоқда, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Н.Зуфарова. – Буларда иштирок этиш олий таълим салоҳиятини ошириш билан бирга, қўшма магистрлик дастурларини амалга ошириш, Европанинг нуфузли таълим даргоҳлари билан тажриба алмашиш имконини беради. 

Кўргазмали семинар ва сессиялар шаклида бўлиб ўтган ахборот кунида иштирокчилар “Эразмус плюс” доирасида эълон қилинган навбатдаги танлов янгиликларидан ташқари лойиҳа таклифларини тайёрлаш, мониторинг ва ҳисоботлар тақдим қилиш бўйича ҳам билимини оширди.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться