Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда сержантлар форуми бўлиб ўтди

2017-11-25 | Жамият

Самарқандда “Марказий ҳарбий округ қўшинлари олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришда сержантлар таркибининг ўрни ва роли” мавзуида сержантлар форуми бўлиб ўтди. 

Форумда Марказий ҳарбий округ ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат қилаётган сержантлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар таркиби ва қурилиши тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларининг маъмурий чегаралари доирасида марказий ҳарбий округ тузилди. 

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзо ва бошқалар мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ва уларнинг аҳамияти, Марказий ҳарбий округ қўшинлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, миллий армиямизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида сержантлар таркибига қўйилган талаблар, ҳарбий қисм ва муассасаларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган фаолиятда ёш ҳарбий хизматчиларнинг кенг иштирокини таъминлаш, қисм ва бўлинмаларга юклатилган ўқув жанговар вазифаларни самарали бажаришда уларнинг ташаббускорлигини кучайтириш, ҳарбий интизом ва соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлашдаги масъулиятини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Форум доирасида сержантлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли режиссёр Ҳилол Насимов билан ижодий учрашув ўтказди, китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ёш ҳарбий хизматчиларнинг Самарқанддаги тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларга саёҳати уюштирилди. 

– Сержантлар таркиби бугунги кунда мамлакатимиз Қуролли Кучларининг энг муҳим бўғинларидан биридир, – дейди Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисм взвод командирининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси, сержант Д.Муҳаммадиев. – Бу эса бизнинг зиммамизга жуда катта масъулият юклаб, белгиланган вазифа ва мажбуриятларни ўз вақтида, бекаму кўст бажаришни талаб этади. Бундай тадбирлар ушбу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш ва келгуси вазифаларни белгилаб олишимизга ёрдам беради. 

Форумнинг бадиий қисмида Самарқанд мусиқали драма театрида сержантлар ва уларнинг оила аъзолари учун “Иймон” спектакли намойиш этилди. 

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев сўзга чиқди. 

 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться