Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди
2017-11-24 | Жамият
Ушбу танлов қизларнинг салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш, уларда интилиш ва ташаббускорликни, ўзига ишонч, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Мукофот таъсис этилгандан буён 18 нафар андижонлик иқтидорли қиз тақдирланган.
Жорий йилда танловнинг таълим муассасалари ҳамда туман ва шаҳар босқичларида 5 мингдан зиёд қиз қатнашган бўлса, вилоят босқичида адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият йўналишларида 200 га яқин иштирокчи истеъдод ва маҳоратини намойиш этди.
Йўналишлар бўйича энг яхши натижага эришган 23 иштирокчи танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Манба: ЎзА