Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига ҳуқуқий муҳофаза олишнинг аҳамияти» мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди

2017-11-23 | Иқтисодиёт

2017 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳар «WYNDHAM Tashkent» меҳмонхонасида Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига ҳуқуқий муҳофаза олишнинг аҳамияти» мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 19 июндаги Фармонига мувофиқ мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари устуворлигини, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлаб берадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунни республикамизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган қонунлардан бири сифатида мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Ушбу қонунга кўра товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси бир ишлаб чиқарувчининг товар ва хизматларини бошқа ишлаб чиқарувчининг худди шундай товар ва хизматлардан фарқлаш учун мўлжалланган бўлади ва интеллектуал мулк объекти бўлиб ҳисобланади.

Товар белгиси республикамизда «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш асосида, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ равишда муҳофаза қилинади. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлигига топширилади.

Сўнгги 5 йил (2012 2016 йй.) давомида Агентликка товар белгилари бўйича 13359 та талабнома келиб тушган, улардан 10362 таси миллий талабнома берувчилар, 2997 таси хорижий талабнома берувчилар томонидан топширилган. Миллий талабнома берувчилар томонидан топширилган талабномаларнинг 74% тадбиркорлик субъектларига, жумладан: 6605 та талабнома - Маъсулияти чекланган жамиятлар ва фирмаларга, 1016 та талабнома - хусусий тадбиркорларга, 24 таси унитар корхоналарга тўғри келади.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларини интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги билимларини ошириш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказиб келади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Агентлик ҳамкорлигида республикамиз регионларида йил давомида илмий-амалий семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келади. Масалан, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида (12 14 сентябр), Жиззах вилоятида (19 октябр), Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида(24 25 октябр) ва Самарқанд вилоятида (17 ноябрь) «Ўзбекистон Республикасида товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси» мавзусида ўқув семинарлари ўтказилди.

Шунингдек, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ва Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 23 ноябрь кунлари республикамиз тадбиркорлари учун «Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш истиқболи нуқтаи назаридан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига ҳуқуқий муҳофазасини олиш аҳамияти» мавзусида минтақавий семинари ўтказади. Ушбу тадбирда БИМТ мутахассислари, Ҳиндистон, Ливан, Белоруссия, Озарбайжон, Россия Федерацияси вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси Агентлик ва Савдо-Саноат палатаси мутахассислари, тадбиркорлари ҳамда патент вакиллари қатнашадилар.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида унинг иштирокчиларига соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва Интеллектуал мулк агентлигининг бошқа фаолият йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться