Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро семинар ҳақида
2017-11-22 | Жамият
Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида Нагоя университетининг (Япония) Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Маъмурий ва жиноят процесси: Япония тажрибаси» мавзусида халқаро семинар ўтказилди.
Семинар давомида хорижий экспертлар, шу жумладан Нагоя университети профессори Ичихаши Кацуя, Рюкоку Университети (Япония) профессори Хонда Такио, Тайван миллий университети (Хитой) профессори Шин Мин Чен, Япония Адлия вазирлиги тадқиқотчилари Масахико Кимура ва Иваи Томоюкилар томонидан тақдимотлар ўтказилди.
Шу билан бирга, Японияда маъмурий судлов амалиёти, прокуратура органлари тизими ва дастлабки терговнинг айрим хусусиятлари муҳокама этилди.
Хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари юқори баҳоланди.
Семинар иштирокчилари ўз фикрлари ва таклифларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси