Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2017-11-22 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларида Корея қонунчилик тадқиқоти институти ва Корея Республикаси Қонунчилик вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Корея Республикаси делегация таркибида Корея қонунчилик тадқиқоти институти Президенти Ли Ик Хен, ўринбосари Чэ Хванг Йонг, Корея Қонунчилик вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Ким Суик иштирок этдилар.
Учрашув давомида Корея томонига Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари фаолияти ҳақида маълумот берилди, шу жумладан, прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг замонавий усуллари тақдимоти ўтказилди, шунингдек икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, кореялик вакиллар томонидан Корея қонунчилик тадқиқоти институти ҳамда Корея Қонунчилик вазирлигининг фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдимоти ўтказилди.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, самарали ва ўзаро фойдали ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси