Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига жўнаб кетди
2017-11-22 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 21 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари Миллий Ассамблея Спикери ва Корея Республикаси Бош вазири билан ҳам учрашади, икки давлатнинг етакчи иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, йирик ишбилармонлар иштирокидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форумида иштирок этади.
Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентларининг Стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, тижорат келишувлари ва шартномалари имзоланиши кутилмоқда.
Манба: ЎзА