Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қоидабузарлар маъмурий жаримага тортилди

2017-11-21 | Жамият

Совуқ кунлар бошланиши билан аҳолининг хонадонларни иситиш мосламасига бўлган эҳтиёжи ортиб боради. Баъзида ускуналарнинг техник носозлиги, газ ёки электр мосламаларидан нотўғри фойдаланиш, болаларнинг қаровсиз қолдирилиши оқибатида кўнгилсиз ҳолатлар ҳам юз беради.

Бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва ҳудуддий бўлинмалари томонидан профилактик тадбирларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқиши сабабларини аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Доимий ўтказилаётган тушунтириш ишларига қарамай, жорий йилнинг 10 ойида вилоятда 1 минг 203 ёнғин содир бўлган. Уларнинг 632 таси фуқаролар турар жойларида содир бўлиб, натижада етказилган моддий зарар 5 миллиард 589 миллион сўмдан ортиқни ташкил этган. 38 фуқаро турли хилдаги куйиш тан жароҳати олган. 

Шу билан бирга, 124 ҳолатда газ қурилмаси, 247 таси электр мосламасининг носозлиги ёки улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 150 ҳолатда болаларнинг олов билан ўйнаши ва бошқа турли сабаблар оқибатида содир бўлган. 

– Жорий йил бошидан буён Ёнғинлар профилактикаси куни тадбирларига 9 мингдан ортиқ ходимлар жалб этилди, – дейди Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Эсонов. – Афсуски, айрим фуқароларимизнинг эътиборсизлиги туфайли, носоз электр ва газ ускуналаридан фойдаланиш ҳолатлари давом этмоқда. Тадбирлар давомида вилоятдаги 604 давлат тасарруфидаги ва 388 хўжалик юритувчи субъектлар ёнғин-профилактика кўригидан ўтказилди. Туман ва шаҳарларда маҳалла фаоллари билан биргаликда 99 минг 889 хонадонга уйма-уй кирилиб, аниқланган 44 мингга яқин камчиликнинг келиб чиқиши ва уни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 349 нафар шахс 38 миллион сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди. Ёнғин чиқиш хавфи бўлган 307 бино ва иншоот фаолияти вақтинча тўхтатилди. 

Жорий йил бошидан буён ёнғинлар профилактикаси доирасида барча туман ва шаҳарлардаги маҳалла, таълим муассасалари, бозор ва йирик савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлигининг асосий қоидалари, ёнғин аниқланган ҳолларда ҳаракатланиш тартиби бўйича 213 маротаба амалий машқ ва машғулотлар ўтказилди. 

 
Абдулазиз Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться