Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
2017-11-21 | Жамият
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлисини Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев кириш сўзи билан очди.
Дастлаб кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271 сон қарори ижроси юзасидан Агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуровнинг маърузаси тингланди.
Сўнгра Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрдаги «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-444 сон Қонуни ижросини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Ахборот сиёсати масалалари, оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва китоб тарғиботи бошқармаси бошлиғи Жасур Ҳусанов, Агентлик тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг 2017 йилнинг 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2017 2018 ўқув йили учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни чоп этиш ҳолати юзасидан Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Жамшид Миркомилов, «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятининг аниқ йўналишларини белгилаш тўғрисида»ги Агентликнинг 441 сон буйруғи ижроси ҳақида бош директор ўринбосари Комилжон Мансуров, Республикада китоб савдоси тизимини такомиллаштириш муаммолари бўйича «Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти директори Эркин Абдураҳмонов ҳамда «Ўздавкитобсавдотаъминоти» МЧЖ директори Шаҳзод Назаров, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрафакт матбаа маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, тарқатиш манбаларини аниқлаш, олдини олиш борасидаги қилинаётган вазифалар тўғрисида Матбаа корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, стандартлаштириш, модернизациялаш ва инновация бошқармаси бошлиғи Фарҳод Фозилов, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳудудий тузилмаларда 2017 йилнинг 3 чорагида ижро интизоми ҳолатига риоя этилиши мониторинги якунлари юзасидан Ижро назорати бўйича етакчи мутахассис Жамила Турғуновалар сўзга чиқишди.
Шунингдек, Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.
Ҳайъат мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги