Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг Исроил давлати элчиси Эдуард Шапира билан учрашуви

2017-11-20 | Сиёсат

2017 йил 16 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетовнинг мамлакатимиздаги Исроил Давлати элчиси Эдуард Шапира билан учрашуви бўлиб ўтди.

Адлия вазири Эдуард Шапирани элчи лавозимига тайинлангани билан қутлаб, Ўзбекистон Исроил Давлати билан ҳар томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон томони қайд этганидек, Адлия вазирлиги Исроил билан туризмни ривожлантириш, унинг ҳудудида Ўзбекистон туристик маҳсулотини илгари суриш, Исроилдан сайёҳлар оқимини жалб қилиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришни таъминлаш борасида масъул ҳисобланади.

Шу боис, Р. Давлетов меҳмонга Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини ривожлантириш, мамлакатимиз обрў-эътиборини халқаро майдонда мустаҳкамлаш борасидаги сиёсати, халқимизнинг маънавий-маданий мероси ва туристик-рекреацион салоҳияти ҳақида қисқача маълумот берди.

Ўз навбатида, элчи Эдуард Шапира Р.Давлетовга ушбу учрашувни ташкил этгани учун миннатдорчилик изҳор этди ва мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама муносабатлар янада ривожланишига умид билдирди.  

Учрашув давомида томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг қуйидаги жиҳатларини муҳокама этдилар:

- республика туристик тармоғини такомиллаштириш мақсадида Исроилдан экспертларни жалб қилиш;

- исроиллик сайёҳлар учун виза тартибини енгиллаштириш ва транзит турларни ташкил этиш;

- Исроил ОАВда Ўзбекистон туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш ва реклама қилиш;

- “Ипак йўли” ҳудудий турларни ташкил этиш;

- сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақтида қулай шароитлар яратиш;

- Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида жойлашган тарихий яҳудий синагогалар бўйлаб турлар ташкил этиш.

Вазир таъкидлаганидек, Ўзбекистон томони идора ваколатига кирувчи барча соҳаларда мулоқот ва ҳамкорлик учун очиқдир.

Учрашув якунида томонлар мулоқот ишчанлик ва самимий руҳда ўтганлигини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться