Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояда

2017-11-21 | Жамият

“Фарзандлар ота-оналарининг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 65-модда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн ва бошқалар Ўзбекистонда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясида назарда тутилган мақсад ва вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этилаётганини таъкидлади. Бугунги кунда мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни таъминлайдиган юздан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдан иборат қонунчилик базаси шакллантирилди. Конституциямиз ва бошқа қатор қонунлар асосида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари таъминланмоқда. 

Давра суҳбатида ўқувчи-ёшлар ўз ҳаётига дахлдор масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди. Ёшларга жамият ҳаётига оид масалаларда қарор қабул қилишда фаол иштирок этиш бўйича тавсиялар берилди. Ёшлар ўз ҳудудидаги муаммолар ечимини топишдаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Улар қўлга киритган ютуқ ва муваффақиятлар билан бирга ёшлар ўртасида лойиҳаларни амалга оширишда тўғаноқ бўлаётган муаммолар ҳақида ҳам тақдимотлар ўтказди. 

Давра суҳбатида бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда миллий қонунчилигимизнинг ўрни, бу борада қонунчилик тизимига жорий этилаётган халқаро стандартлар хусусида сўз юритилди. 

Тадбир доирасида ёшлар парламент аъзолари, депутатлар, парламент қуйи палатасидаги иш жараёни билан яқиндан танишди.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться