Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Профилактика инспекторлари қасамёд қилди

2017-11-21 | Жамият

Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда барча соҳалар қатори ички ишлар органлари фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини янгича асосда йўлга қўйиш юзасидан давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари фаолиятининг муҳим аҳамият касб этиши инобатга олиниб, Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, профилактика инспекторларига барча шароитга эга хизмат уйлари топширилмоқда.
 
Мазкур қарорга кўра, яқинда Самарқанд вилоятида ҳам 180 нафар профилактика инспекторига хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосида ажратилган шахсий автомашина калити тантанали равишда топширилган эди. Бу гал яна 120 нафар инспектор ана шундай ғамхўрликдан баҳраманд бўлди. 

Маросимда профилактика инспекторлари тантанали қасамёд қабул қилди ва уларга замонавий хизмат уйи ва янги автомашина калити топширилди.
 
Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов ва бошқалар Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли профилактика инспекторларига давлатимиз томонидан кенг имтиёз ва енгилликлар берилаётганини таъкидлади. Хусусан, улар ўз хизмат ҳудудида оиласи билан яшаши учун турар жой ҳамда имтиёзли асосда шахсий автомобиль билан таъминланаётгани инспекторларнинг фаолият самарадорлигини ошириб, ҳудудда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
 
– Бир йилдан буён Самарқанд шаҳридаги Девори Кўндаланг маҳалласи профилактика инспектори вазифасида ишлайман, – дейди катта лейтенант Дилшод Маҳаммадиев. – Пайариқ туманидан қатнаганим учун туну кун хизмат ҳудудида бўлишда қийинчиликларга дуч келардим. Маҳалла ҳудудида замонавий турар жой қуриб берилгач, оилам билан шу ерда яшаб, доим хизмат жойида бўламан. Болаларим кўз ўнгимда экани эса хотиржам ишлашимга ёрдам беради. Бугун тантанали қасамёд қилиб, касбимнинг шараф ва масъулиятини яна бир бор чуқур ҳис қилган ҳолда бундан буён ҳам ўз ҳудудимда осойишталикни таъминлаш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга бор кучимни сафарбар этаман. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси О.Муродов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев иштирок этди.

 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться