Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жорий йилнинг ўтган даврида 2 мингга яқин профилактика инспекторига хизмат уйлари топширилди

2017-11-21 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройида шу мавзуга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Р.Эргашев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси эксперти Н.Зикриллаева ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев фуқароларимизнинг тинч-хотиржам ҳаёт кечириши, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши таъсирчан курашиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбари жорий йил ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан бир неча учрашув ўтказиб, зарур топшириқлар берди. Тизимга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, соҳа ходимлари хизмат ва турмуш шароитини, оилавий ижтимоий ҳимоясини яхшилаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 2 мингга яқин профилактика инспекторига хизмат уйлари топширилди, имтиёзли кредит асосида автомашиналар берилди. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар, Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Яратилган бу каби имкониятларга соҳа ходимлари қандай жавоб бермоқда? Кутилган натижага қай даражада эришилмоқда? 

Тадбирда бу борадаги ишларга танқидий ёндашилди. Таъкидландики, тизимда яратилган имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг асл моҳияти ходимларга атрофлича тушунтирилмоқда. Янги қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти муҳокама қилинмоқда. Шунга қарамай, афсуски, ички ишлар органларининг айрим таркибий тузилмаларида аҳвол ҳануз қониқарли эмас. Фаолиятда эскича усуллар кузатилмоқда, ташаббускорлик ва изланувчанлик етишмаяпти. Бу эса Президентимиз жорий йил 15 ноябрдаги видеоселектор йиғилишида ҳақли таъкидлаганидек, ислоҳотларни тўлиқ амалга оширишга халал бермоқда. 

Тадбирда соҳа ходимлари фаолиятида тартиб-интизомни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Ходимларда ватанпарварлик, ўз ишига фидойилик, масъулият ҳисси шаклланмас экан, халқимиз кутган натижага эришиш осон кечмайди. Бунинг учун ички ишлар органлари ва соҳавий хизматларда қатъий тартиб-интизом, кундалик идоравий назоратни кучайтириш талаб этилади. Ходимлар ўртасида коррупциянинг олдини олиш, мансаб вазифаларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш, маҳаллаларда, таълим ва бошқа муассасаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида жамоатчилик билан биргаликда амалий чора-тадбирларни тизимли йўлга қўйиш бугунги кун талаби эканига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться