Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фаол инвестиция муҳитининг муҳим омили

2017-11-21 | Иқтисодиёт

Тошкентда инвестициявий арбитраж, активларнинг халқаро қидируви ва уларни ундириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Hogan Lovells» халқаро юридик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда давлат органлари, юридик фирмалар ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этди. 

Мамлакатимизда миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Маҳаллий тадбиркорларнинг экспорт фаолияти тобора кенгайиб бораётгани баробарида чет эл сармоялари ҳажми ортаётгани бунинг амалий ифодасидир. Бу эса инвестицияларни ҳимоялаш, инвестиция арбитражи соҳасини ривожлантиришни тақозо қилади. 

Семинарда «Hogan Lovells» халқаро юридик компанияси вакиллари Алексей Дудко ва Маркус Бургшталлер маъруза қилди. Иштирокчиларга инвестицияларни ҳимоя қилишнинг асосий принциплари, жараёнлари ва амалиётлари, халқаро арбитражларда ишнинг кўрилиши ва унда ютиб чиқиш, ноқонуний тарзда чет элга олиб чиқиб кетилган активларни халқаро қидирувга бериш ва ундириш ҳақида маълумот берилди. 

Йирик халқаро юридик компаниялардан бири бўлган «Hogan Lovells» корпорациялар, молиявий институтлар ва давлат ҳокимияти органларига барча юридик масалалар бўйича ҳам халқаро, ҳам маҳаллий даражада маслаҳат беради. АҚШ, Европа, Осиё, Лотин Америкаси, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида 40 дан зиёд офисларга эга бўлган компания инвестициявий арбитраж соҳасида катта тажрибага эга. Бугунги кунда компанияда низоларни мувофиқлаштиришга ихтисослашган 700 дан ортиқ ҳуқуқшунос фаолият юритмоқда. 

Шу йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «Hogan Lovells» юридик компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланган эди. Меморандум доирасида томонлар турли соҳаларда, жумладан, биргаликда тадбирлар ўтказиш, ҳуқуқий соҳани ривожлантириш борасида ҳамкорликни амалга оширмоқда.

 

Беҳзод Бозоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться