Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Соғлом турмуш тарзи–бахтли ҳаёт асоси" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди

2017-11-17 | Жамият

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Соғлом турмуш тарзи–бахтли ҳаёт асоси" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Нурматова ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим, маънавий-маърифий жабҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар замирида оилалар фаровонлигини таъминлаш, аёллар учун муносиб шароитлар яратиш, соғлом ва баркамол шахс тарбиясига ғамхўрлик мужассам эканини таъкидлади. 

Республика Хотин-қизлар қўмитасида ҳамкор ташкилотлар билан бирга оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича дастур қабул қилинган бўлиб, унинг доирасида олти йўналишда фаолият юритилмоқда. Ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларнинг соғлом турмуш, оилага оид билимларини ошириш, меҳнат жамоаларидаги хотин-қизлар саломатлигига эътибор қаратиш, маҳаллаларда тиббий-ижтимоий патронажни такомиллаштириш, соғлом овқатланиш маданияти, оила, оналик ва болалик ҳимоясига доир тарғиботни кучайтириш, спортни оммалаштириш шулар жумласидандир. 

Ушбу йўналишлар бўйича ўқувчи-қизларни тиббий-профилактик кўрикдан ўтказиш, тиббий тарғибот тадбирларини ташкил этиш, мураккаб вазиятли оилалардаги ўсмир қизлар билан ишлашни кучайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Олий ўқув юртлари талаба-қизлари турар жойларининг санитария-гигиена ҳолати пухта ўрганилди. Жойлардаги фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлимлари қошида никоҳланувчи шахслар учун "Оила мактаблари" ташкил этилди. Меҳнат жамоаларида аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, эҳтиёжманд оила вакиллари имтиёзли соғломлаштирилди. Уларнинг фарзандлари ёзги оромгоҳларда имтиёзли дам олдирилди. Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан ҳудудларда оилаларнинг шароити, улардаги ижтимоий, психологик муҳит ўрганилиб, тегишли кўмак кўрсатилмоқда. 

"Саломатлик поезди" фаолияти давомида чекка ҳудудларга зарур инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмоқда. "Энг файзли хонадон", "Энг сариштали хонадон" каби танловлар қизлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Чекка жойларда ҳомиладор аёллар, болалар зарур поливитаминлар, витаминлар билан таъминланмоқда. Мактаб, коллеж ва лицейлар, маҳалла гузарларида қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун имкониятлар янада кенгайди. Ёши улуғ аёллар ва уй бекалари учун эса "Эъзозли аёллар" соғломлаштириш гуруҳларининг иши янада фаоллашди. Қайнона ва келинлар иштирокида соғлом овқатланиш асослари юзасидан интерфаол машғулотлар ўтказилмоқда. 

– Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда барча шаҳар ва туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда, марказимизнинг ҳар бир ҳудуддаги филиалида ўсмир қизлар шифокорлари фаолияти йўлга қўйилди, – дейди Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази директорининг ўринбосари Юлдуз Эшонова. – Қизларнинг ўз соғлиғига бўлган эътибори ва масъулиятини оширишда, уларни оилага тайёрлашда бу мутахассисларнинг хизмати катта бўлмоқда. 

Матбуот анжуманида Хотин-қизлар қўмитасининг оила, оналик ва болалик, қизлар саломатлигини муҳофазалашга доир лойиҳалари юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот берилди. 

 

Назокат Усмонова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться