Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Start up innovation” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ўтказилди

2017-11-16 | Жамият

Нукусда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, сармоядорлар, илғор тадбиркор ва фермерлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар, журналистлар иштирок этди. 

Ёшларнинг инновацион тадбиркорлиги ва “Start up” лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда мазкур соҳадаги ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган учрашувда ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси масъул ходими Т.Салимов ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Тадбирда бўлажак тадбиркорлар бизнес-режа тузиш, бизнес юритишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор ҳал қилиш, зарур ахборот ва ҳуқуқий маслаҳатлар олиш бўйича маълумотга эга бўлди. Экспертлар ва инвесторларга ўз бизнес лойиҳаларини намойиш этди, экспорт соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганди. 

Нукусдаги “Строй-вектор” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, ёш тадбиркор Ислом Панаев билан очиқ мулоқот ҳамда маҳорат дарслари ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Мулоқотда ёш тадбиркор бизнесга кириб келиш жараёни ва ўз корхонаси фаолияти ҳақида гапириб берди. Бизнесни бошламоқчи бўлган йигит-қизлар билан ўз тажрибасини ўртоқлашди. 

Энди 26 ёшга кирган И.Панаев ўз бизнесини мустақил равишда 2012 йилда бошлади. Тошкент кимё-технология институтини нефтни қайта ишлаш мутахассисилиги бўйича тугатиб, шу соҳада фаолият олиб борди. 

– Корхонамизда қурилиш ашёлари ишлаб чиқарилади, – дейди у. – Шаҳримизда намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган замонавий кўп қаватли турар жойлар қурилишига пишиқ ғишт ва турли темир-бетон буюмлари етказиб бермоқдамиз. Жамоамизда меҳнат қилаётган 300 ишчининг аксарияти ўзим каби ёшлардир. Шунингдек, 50 дан зиёд турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган “Пана-милк” корхонасини ҳам ташкил этганмиз. Сузма, қатиқ, қаймоқ каби маҳсулотларимизнинг харидори кўп. Замонавий технология асосида тайёрланаётган пишлоқни қўшни давлатларга экспорт қилиш тараддудини кўрмоқдамиз. 

Тадбир иштирокчилари “Пана-милк” корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. 

Манба: ЎзА

Поделиться