Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоийда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 57 кишига фуқаролик паспорти топширилди

2017-11-15 | Жамият

Конституциямизнинг 21- ва 22-моддаларида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилиши, фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.

Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқларда фидокорона хизмат қилаётган ҳар бир фуқаронинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, шу юртда яшаб, Ватан равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган, тақдир тақозоси билан фуқароликка эга бўлмаган юртдошларимизга катта ишонч билан фуқаролик паспорти берилаётгани уларда бугунидан шукроналик ва эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.

– Миллатим турк. Хатирчи туманида туғилганман, шу ерда истиқомат қиламан, – дейди Холмурод Сатаев. – 1990 йил маълум сабабларга кўра, Туркия давлатига бориб, 4 йил у ерда яшадим. Кейин Ватанимга – Ўзбекистонга қайтдим. Шу йиллар давомида фуқаролик паспортига эга эмаслигим кўнглимда армон бўлиб келаётган эди. Мана, бугун 23 йиллик орзуим ушалди. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. 

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться