Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежи фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилинди

2017-11-15 | Жамият

Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2017 йил 10 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ коллеждаги муҳитни соғломлаштириш ва мавжуд муаммоларнинг тезкор ечимини топиш мақсадида Тошкент юридик коллежи фаолиятини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил этилди.

Комиссияга бир ойлик муддатда коллежнинг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳамда коллежни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдириш вазифаси топширилди.

Шунингдек, қарор билан Тошкент юридик коллежи Тошкент давлат юридик университети тасарруфига ўтказилди.

Шу билан бирга, қарорга мувофиқ Тошкент юридик коллежида ўқув жараёнини тубдан яхшилаш, ўқувчиларни ўқитиш сифатини, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, шунингдек, коллежнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

Қарорда ўқувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб билан бир қаторда, ўқув интизоми ва коллеж ички тартиб-қоидаларини бузганлиги, шу жумладан семестр давомида узрсиз сабабларга кўра дарсларни 74 соатдан ортиқ вақт қолдиргани, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун ҳам Тошкент юридик коллеждан четлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, қарорда Тошкент давлат юридик университетига университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан коллеж учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек, коллеж ходими ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться