Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​​Техника – фермернинг қаноти

2015-04-07 | Иқтисодиёт

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани фермерлари жорий йилда 14 минг 100 гектар майдонда пахтанинг «С 65-24», «Ан-Боёвут», «Наманган-77», «Султон» каби маҳаллий иқлимга мос, эртапишар, серҳосил навларини етиштириб, мўл ҳосил олишни мақсад қилган.

«Равшан Аср» фермер хўжалигининг умумий экин майдони нисбатан чоғроқ – 43 гектар бўлишига қарамай, ҳар йили давлатга пахта ва ғалла сотиш мажбуриятини ҳудудда биринчилардан бўлиб, ортиғи билан адо этади. Хўжалик аъзолари жорий йилда ҳам ушбу анъанага содиқ қолиб, 18 гектар майдонда буғдойни бенуқсон ундирди. Бундан руҳланган хўжалик аъзолари пахтачиликка ҳам эътибор қаратмоқда. Хусусан, чигит экиладиган 25 гектар майдонда зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида уюшқоқлик билан бажарилди. Энг муҳими, тупроқнинг намлик ҳолати сақлаб қолинди.

– Техника – фермернинг қаноти, деб бежиз айтишмас экан, – дейди хўжалик раҳбари Рустам Абдуллаев. – Ерга қисқа фурсатда уруғ ташлаш мўл ҳосил етиштиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Мазкур жараён учун зарур техникаларнинг тўкислиги янада катта аҳамиятга эга. Бултурги даромадимиз ҳамда тижорат банкининг имтиёзли кредити эвазига ҳайдов трактори ва чигит экадиган замонавий сеялка харид қилгандик. Натижада уруғ қадаш ишларини бир кунда битирдик. Насиб қилса, бу йил ҳам пахта ва ғалламиз мўл, юзимиз ёруғ бўлади.

Тошкент вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда вилоятда 91 минг 500 гектар майдонга чигит экилади. Фермерлар учун далани экишга тайёрлаш, тупроқ намлигини сақлаш, майдонни текислаш ва чигитни экиш агротехникасига доир тавсиялар бериш мақсадида пахта етиштиришга ихтисослашган 8 туманда баҳорги агротехник тадбирларни самарали ўтказиш ҳамда чигит экиш масаласига бағишлаб қатор кўргазмали семинарлар ташкил этилди.

– Далага чигит экиш ишларини 12 кун ичида ниҳоясига етказиш кўзда тутилган. Бунинг учун барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси масъул ходими Сарвар Исломов. – Жумладан, бир юз элликка яқин экиш отряди шакллантирилиб, механизаторларга барча зарур шароит яратилди. Экиш учун ажратилган 716 техника ва 250 сеялкага тегишли хизматлар кўрсатиш, уларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш, сараланган чигитни турли касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов берган ҳолда далага ўз вақтида етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться