Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Мудофаа вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

2017-11-15 | Жамият

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида ўтган тадбирда ҳарбий хизматчилар, иқтидорли ёшлар, "Темурбеклар мактаби" ўқувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири А.Азизов ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг мамлакатни демократлаштириш ва янгилаш жараёнларидаги иштирокини таъминлаш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони ёш авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди. 

Мазкур меморандум Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм ва муассасаларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич тузилмаларини тузиш ва фаолиятини йўлга қўйиш, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёш ҳарбий хизматчиларнинг, жумладан, чақирувга қадар ёшларнинг турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетини шакллантириш каби мақсадларга хизмат қилади. 

Меморандум асосида ҳамкорликдаги тузилган режага мувофиқ тизимли тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Жумладан, ҳудудларда «Жасорат» клублари фаолиятини йўлга қўйиш, «Ёшлар поезди» тарғибот акциясида ҳарбий хизматчиларнинг иштирокини таъминлаш, армия мактабини ўтаган ёшлар билан узлуксиз алоқани йўлга қўйиш, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган йигитларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш каби тадбирлар амалга оширилади. 

Маросимда ҳамкорлик доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейидаги экспонатлар намойиш этилди. Қуролли Қучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться