Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳуқуқий таълим: халқаро стандартлар ва миллий амалиёт

2017-11-14 | Жамият

Наманганда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш ҳуқуқи: халқаро стандартлар ва миллий амалиёт" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидан давлат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, журналистлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашлари аъзолари иштирок этмоқда. 

Мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, ахборотдан кенг фойдаланишни таъминлаш, қонун ҳужжатлари моҳияти ва аҳамияти тўғрисида ижрочилар ва аҳолини кенг хабардор қилиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Президентимизнинг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

– Демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш кўп жиҳатдан ҳуқуқий таълимнинг муваффақиятли амалга оширилишига боғлиқ, – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов. – Истиқлол йилларида мамлакатимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилувчи 80 дан ортиқ халқаро шартномаларни имзолади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олида тенглиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури тўғрисида”ги қарори асосида бугунги кунда таълим муассасаларида ёш авлодга зарур ҳуқуқий сабоқ берилмоқда, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш мақсадида тадбирлар, турли кўрик-танлов ва фан олимпиадалари ўтказилмоқда. 

Давра суҳбатининг дастлабки кунида мавзуга доир маърузалар тингланиб, видеороликлар намойиш этилди. Хусусан, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича халқаро мажбуриятларнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни йўлга қўйишда Франция тажрибаси, ЕХҲТ фаолиятида инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлигини рағбатлантириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим тизими шаклланишининг конституциявий-ҳуқуқий асослари, жиноятчиликнинг олдини олишда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг роли, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича прокуратура органлари фаолияти ва вазифаларига бағишланган маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишда намунали иш олиб бораётган Наманган шаҳар ички ишлар бошқармасининг 53-таянч пункти фаолияти билан танишди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться