Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Атроф-муҳит муҳофазаси қонун ҳимоясида

2017-11-14 | Экология

“Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона
муносабатда бўлишга мажбурдирлар”.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 50-модда.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида «Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, табиатни асраш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш борасида самарали ишлар қилинаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. 

Давра суҳбатида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари юзасидан ёшларга маълумот берилди. Шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, Экоҳаракат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг тажрибаси каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться