Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

11 нафар малакали мутахассис ва раҳбар кадрларга замонавий уй-жойлар топширилди

2017-11-14 | Жамият

Навоийда тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилаётган 11 нафар малакали мутахассис ва раҳбар кадрларга замонавий уй-жойлар топширилди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, шифокорлар малакасини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Айниқса, бирламчи бўғин – патронаж хизматидан самарали фойдаланилаётгани аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактик тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда. 

Бугунги кунда вилоятда тиббиёт соҳасида 15 мингдан ортиқ шифокор меҳнат қилмоқда. Жорий йилда инвестиция дастури асосида 10 соғлиқни сақлаш объекти барпо этилди. Айни мақсадлар учун 16 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда оилавий поликлиникалар 1 миллиард 167 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди. 23 замонавий тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди. Вилоятдаги 147 қишлоқ врачлик пункти негизида 34 қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ташкилоти томонидан 5 миллион 610 минг долларлик 92 турдаги замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар ажратилгани мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида ўтказиш имкониятини яратди. 

Пойтахтимиздан Навоий вилоятига сафарбар этилган мутахассисларнинг иш ва турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида Навоий шаҳрида оилавий поликлиника сифатида фойдаланилган кўп қаватли бино турар жойга мослаштирилиб, қайта таъмирланди. 

– Байрамга муносиб совға сифатида топширилган шинам хонадонда фаровон ҳаёт кечиришимиз учун барча шароит бор, – дейди Навоий вилояти силга қарши кураш диспансери бош шифокори Ҳ.Муҳаммедов. – Аҳоли саломатлиги муҳофазаси йўлида яратилаётган имкониятлар бугун биз, соҳа мутахассисларидан катта масъулият ва билим талаб этмоқда. 

Сана муносабати билан Навоий шаҳридаги “Хурсанд” тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкил этилди. Соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ шифокорлар муносиб тақдирланди. Хонадон соҳибларига уйлар калити тантанали равишда топширилди. 

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться