Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал департаменти Давлат котиби ўринбосари К.Ланг билан учрашув
2017-11-10 | Сиёсат
2017 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал департаменти Давлат котиби ўринбосари К.Ланг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал департаменти Давлат котиби ўринбосари К.Ланг Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари БМТ раҳнамолигида ўтказиладиган “Марказий Осиё: ўтмиш бир, келажак бир, барқарор тараққиёт ва равнақ йўлида ҳамкорлик” мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этади.
Меҳмон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига юксак баҳо берди, шунингдек ушбу Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистон билан тегишли дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва парламентлараро ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати