Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси аъзоси А.Сатти билан учрашув
2017-11-10 | Сиёсат
2017 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Артикова ва Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси аъзоси А.Сатти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Буюк Британия Парламентининг Лордлар палатаси аъзоси Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари БМТ раҳнамолигида ўтказиладиган “Марказий Осиё: ўтмиш бир, келажак бир, барқарор тараққиёт ва равнақ йўлида ҳамкорлик” мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этади.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати