Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Н.Поллитт билан учрашув
2017-11-10 | Сиёсат
2017 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Артикова ҳамда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Н.Поллитт ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари БМТ раҳнамолигида ўтказиладиган “Марказий Осиё: ўтмиш бир, келажак бир, барқарор тараққиёт ва равнақ йўлида ҳамкорлик” мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этади.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар ва парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати